Ассакалов ва Варданянда янги имконият пайдо бўлди
Юнон-рум курашчиларимиз Арам Варданян (-77 кг) ҳамда Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 медаллари учун курашни давом эттиришади.
Ҳамюртларимизни чорак финалда мағлуб этган рақиблар финал йўлланмасига сазовор бўлишди. Шу тариқа, ҳар икки полвонимиз эртага бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқадилар. Уларнинг ўтиш босқичидаги рақиблари:
-77 кг: Арам Варданян - Абделкрим Оукали (Жазоир)
-97 кг: Рустам Ассакалов - Сеонг Жун Ким (Корея Республикаси)
Эслатиб ўтамиз, аввал Варданян ва Ассакалов япониялик ва арманистонлик спортчиларга имкониятни бой берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter