Асарлари кинога айланган Тоҳир Малик ҳаёти ҳақида фильм суратга олинди
«Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ҳужжатли фильмлар киностудияси» ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг «Ҳаёт қайиғи» номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.
Фильмда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Фильм премьераси:
Сана ва вақти: 2018 йил 30 июль, соат 18:00
Манзил: Алишер Навоий номидаги киносаройи.
Давомийлиги: 26 дақиқа.
«Тоҳир Малик халққа яқин бўлганининг яна бир сири у – ҳазил-мутойибани хуш кўради. Бир қатор ҳажвий асарлари, кулгилари билан ўқувчиларга завқ-шавқ улашади. Адибнинг, айниқса, болаларга меҳри ўзгача. Шу боисми, унинг асарларида болаларча беғуборлик, бағрикенглик, самимиятни ҳам илғаш мумкин. Филмда Тоҳир Маликнинг ана шу хислатлари очиб берилган», дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида: «Алвидо, болалик!», «Сўнгги ўқ», «Мурдалар гапирмайдилар», «Чархпалак», «Талваса», «Шайтанат», «Ов», «Умидлар дашти», «Иблис девори» каби бир биридан қизиқарли, инсонни ватанпарварлик руҳида тарбияловчи, турли жиноятлар жараёни қандай салбий оқибатларга олиб келишини баён қилувчи, жамиятнинг жиноятчиларсиз равнақ топишини орзу қиладиган асарлар муаллифи Тоҳир Маликдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter