«Асака» банкига янги раис тайинланди
Ҳукумат қарорига мувофиқ Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Н.Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter