Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон президентининг рафиқасида ҳам хавфли вирус топилди

Арманистон президентининг рафиқасида ҳам хавфли вирус топилди

Фото: «РИА»

Коронавирус нафақат Арманистон президенти Армен Саркисянда, балки унинг рафиқаси Нуне Саркисянда ҳам аниқланди, дея хабар берди президент маъмурияти.

Сешанба куни Арманистон президенти маъмурияти Саркисянга коронавирус ташхиси қўйилгани, у изоляцияга олингани ҳақида хабар бергандик.

«Коронавируснинг янги турини юқтириб олган Арманистон Президенти Армен Саркисян ҳамда унинг рафиқаси Нуне Саркисян Арманистондан келаётган тилакларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар», — деб ёзилган маъмуриятнинг Facebookдаги саҳифасига жойланган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг