Аргентина президенти: COVID-19 вакцинаси барча фуқароларга бепул
Аргентинада Россиянинг «Спутник V» препарати билан коронавирусга қарши вакцинация бепул бўлади. Президент уни иложи борича тезроқ олиш вазифасини қўйди, дея маълум қилди давлат раҳбарининг ёрдамчиси Сесилия Никколини: у келишув учун Москвага борганди.
«Президент вакцинани энг қисқа вақт ичида олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга аҳд қилди», — дея таъкидлади Сесилия «El Destape» радиосига берган интервьюсида.
«Вакцина бепул бўлади. «Спутник V» 19,9 доллар туради, бироқ ҳамма учун бепул бўлади. Мамлакатнинг барча аҳолиси бепул вакцинадан фойдаланиш имкониятига эга», — дея қўшиб қўйган президент ёрдамчиси.
Унинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцинация Аргентина тарихида энг кенг қамровли кампанияга айланади. Мамлакат вакцинани олиш бўйича нафақат Россия билан музокаралар олиб бормоқда, балки AstraZeneca ва Pfizer компаниялари билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.
Аввалроқ Аргентина президенти Альберто Фернандес декабрь-январь ойларида Россия Аргентинага 25 миллион доза коронавирус вакцинасини етказиб бериши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter