Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Арчакўча»даги пичоқвозлик иштирокчиларидан бирининг жони узилди

«Арчакўча»даги пичоқвозлик иштирокчиларидан бирининг жони узилди

Фото: ИИББ

Шу йилнинг 5 июн куни Тошкент шаҳрида халқ орасида «Арчакўча» номи билан машҳур бўлган ҳудудда ёшлар ўртасида катта жанжал юзага келгани ва икки кишига пичоқ урилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ўша куни соат 18.00 ва 19.00 орасида Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида ёшлар орасида жанжал келиб чиққан. Натижада тўрт нафар ёшлар пичоқ билан жароҳатланган. Шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, келишмовчилик иштирокчиларидан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Шифокорлар иккинчисининг ҳолатини оғир деб баҳоламоқдалар. Яна икки нафар йигитларга оғир тан шикастлари етган.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов билан прокуратура органлари шуғулланмоқдалар.

Бугун ҳодисага алоқадор бир нечта шахслар қўлга олиндилар. Қолганларнинг шахсларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг