Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арава таксилардан учувчиларигача... (фото)

Арава таксилардан учувчиларигача... (фото)

Саёҳатга чиққанингизда илк мурожаат қиладиган хизмат тури бу — такси ҳисобланади. Такси ёнингизга тўхтаб сизни айтилган манзилга етказади, бўлди. Бу жуда осондек туюлади, лекин турли мамлакатлардаги таксиларнинг ўз тамойиллари ва қоидалари бор. 

Нью Йорк. Сиз бу ерда таксига қўнғироқ қилиш хизматидан фойдалана олмайсиз. Боиси у ерда таксиларга фақат саёҳат йўналиши бўйича одамларни йиғиш орқали ишлашга рухсат берилган. Ҳар қадамда сариқ таксиларни учратасиз ва қўнғироқ қилишингизга ҳам ҳожат йўқ. Бу ерда  лицензия олиш учун жуда қаттиқ қоидалар мавжуд: ҳайдовчи махсус тестдан ташқари инглиз тилини мукаммал билиши, алкогол ва гиёҳвандликни умуман истеъмол қилмаслиги ҳақида ҳужжат бўлиши керак. Буларнинг барчаси мунтазам текширилади.

Бразилия. Учувчи таксилар ҳақида эшитганмисиз? Бу усул Бразилия пойтахтида жуда кенг тарқалган. Ушбу транспорт воситасининг юқори нархига қарамай, кичик самолётлар ёки кичик вертолётларнинг машҳурлиги каби жуда юқори. Бунга бутун шаҳар бўйлаб тез-тез тирбандлик сабаб бўлади.

Япония. Рикша нималигини биласизми? Бу арава кўринишидаги улов.  Яъни уни ҳайдовчининг ўзи судрайди. Японияда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, автомобилсозлик яхши ривожланди. Бироқ, баъзи шаҳарларда транспортнинг бу тури сақланиб қолган, давлат қашшоқлигининг белгиси сифатида қабул қилинган. Бу араваларни йўқ қилишга уринилди, баъзида атайлаб ёқиб юборишди. Лекин тирбандликда тез юрадиган такси ҳайдовчиларига эҳтиёж сақланиб қолди, шунинг учун уларни бутунлай йўқ қилишнинг иложи бўлмади. Японияда, бугунги кунда бу такси орқали японларнинг урф-одатлари билан танишиш яъни, сайёҳларда ёрқин таассурот қолдириш учун ишлатилади. Ривожланган Японияда наҳотки такси йўқ, дейишингиз мумкин. Бор, фақат жуда қиммат. Аммо бу кўплаб омиллар билан оқланади. Масалан, япониялик такси ҳайдовчилари жуда   хушмуомала, улар сизга эшикларни қордек оқ қўлқоп билан очадилар. Шунингдек, ранглар бўйича машинага буюртма бериш мумкин бўлган махсус хизматлар мавжуд. Одатда сариқ-қизил рангли маркировка чироқли автомашиналар, қизил кўрсаткич — машина бепул, сариқ — банд, яшил — тўлов икки баробар ставка бўйича амалга оширилади (масалан, тунда ёки байрамларда). 

Таиланд.  Бу мамлакатда такси «Тук-Тук» деб номланади. Улар ўзига хос машиналар турига киради: бу эшиклари, ён деворлари бўлмаган машина. Сиз бу уловда шамол билан бирга ҳаракатланаётгандек бўласиз.  Маҳаллий аҳоли ўз транспорт воситаларини безатиб қўйишдан завқ олишади: улар лампочкаларни осиб қўйишади, гулчамбарлар ва бошқа қизиқарли нарсалар билан безашади. Саёҳат қизиқарли ва унутилмас бўлади.

Франция. Такси ҳайдовчиси бўлиш бу фахр. Гап шундаки, такси лицензиясини олиш деярли мумкин эмас. Сабаби  мамлакат қонунчилигига кўра, Францияда айнан 17 200 та машина бўлиши керак.  Лицензия олиш жуда кўп вақт навбатга турасиз ва бу жуда қиммат. Одатда бу машиналар энг кўзга ташланмайдиган бўлиб, уларнинг устида оқ қути бор, агар машина бўш бўлса, ёниб туради.

Германия. Таксилар қаймоқ ​​рангда, лекин уларнинг ҳайдовчилари ҳақиқий профессорлар. У ерда такси ҳайдовчиси бўлиш учун сиз тиббий кўрикдан, психологик тестлардан ўтишингиз ва шаҳар, унинг «вилоятлари» ҳақидаги билимларни топширишингиз керак. Германиядаги такси кабиналари ҳар доим мукаммал тоза, ҳайдовчилар эса виқорли ва хотиржам.    

Британия. Ўзининг ақл-заковати, интеллекти юқорилиги билан машҳур. Такси ҳайдовчилари деярли 2 йил давомида шаҳар географиясини ўрганишади. Улар нафақат кўчаларни ҳар бир хонадонни билишади.

Такси ҳайдовчилари учун барча мамлакатлар учун умумий бўлган этикетлар эса қуйидагилардан иборат:

Такси ҳайдовчиси одобли, маданиятли ва хотиржам бўлиши керак.

Такси ҳайдовчиси тоза ва техник жиҳатдан соз машинага эга бўлиши керак.

Такси ҳайдовчиси салонда йўловчи бўлса мусиқани ўчириб қўйиши шарт. Ҳаракат бошланганидан сўнг ҳайдовчи йўловчидан мусиқа унга халақит берадими, деб сўраш тавсия этилади. Мусиқий жанрлардан, бақироқ, чақироқ мусиқаларни, турли хил матнларни эшитишга йўл қўйилмайди. Бундай жанрларни фақат йўловчининг илтимосига биноан эшитиш мумкин.

Такси ҳайдовчиси барча йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши ва рухсат этилган тезликда ҳаракат қилиши шарт. Рухсат этилган тезликдан ошиб кетишга, масалан, самолётга, поэздга ёки учрашувга кеч қолган йўловчининг илтимосига биноан рухсат этилади. Айниқса, йўловчи секинроқ боришни талаб қилса, тезлик чегарасидан ошиб кетиш тақиқланади...

Яна такси ҳайдовчилари учун ҳар бир мамлакатнинг бир-бирига ўхшамайдиган қонун-қоидалари борки бу уларнинг қадриятлари, урф-одатлари, анъаналари билан уйғунлашиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг