«Арабхона»даги жанжал. Ота ва ўғил 4 кишини жароҳатлади

Шу йилнинг 1 август куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Н.К. ва унинг ўғли И.К. «Арабхона» МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида тўрт кишини жароҳатлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ота ва ўғил Халқобод маҳалласида яшовчи Р.Б. ва унинг икки нафар укаси ҳамда «Арабхона» маҳалласида яшовчи Б.Б.га ўткир тиғли жисм ва таёқ билан уриб, жароҳат етказишган.
Натижада 4 нафар фуқаро касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.К. ва И.К. ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter