Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади

Қашқадарёда тупроқ қопламали йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказиш бошланади

Иллюстратив фото

Йиғилишда йўл ва инфратузилма масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу» йўлининг вилоятдан ўтган 100 километрини реконструкция қилиш ҳисобига ҳудуднинг транзит салоҳиятини 3 карра ошириш мумкин. Бу лойиҳага Қарши шаҳридаги янги айланма йўлнинг қолган 13 километри ҳам қўшилса, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган тирбандлик масаласи ҳал бўлади. Мутасаддиларга бу борада келгуси йилдан амалий ишларни бошлаш топширилди.

Шунингдек, «Қарши–Шаҳрисабз–Китоб» магистрал йўлининг 106 километрида реконструкцияни бошлаб, 4 тасмагача кенгайтириш, Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл қурилишини ҳам бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу 106 километр йўлнинг икки томонига камида 1 миллионта дарахт экиб, «яшил белбоғ» барпо этиш зарурлиги қайд этилди.

«Тошкент–Термиз» йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтган 60 километри ҳам 4 тасмали қилиниб, цемент-бетон қопламага ўтказилади. Жорий йилда бу йўлнинг 20 километрини қуриб битказиш топширилди.

Қашқадарёда 3 минг километр тупроқ қопламали йўл бор. Мутасаддилар олдига бу йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказишни бошлаш вазифаси қўйилди. Вилоятдаги 9 та кўприкни тўлиқ таъмирлашга топшириқ берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг