Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Араб давлати коронавирусдан кўра даҳшатлироқ хавф остида қолмоқда

Араб давлати коронавирусдан кўра даҳшатлироқ хавф остида қолмоқда

Фото: «Islamisemya.com»

Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси вакили Ванесса Югененнинг маълум қилишича, Ямандаги гуманитар инқироз дунёдаги энг даҳшатли бўлиб қолмоқда.

Мамлакатдаги очлик 13,5 миллион одам ҳаётига ўлим хавфини солмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, мамлакатда гуманитар инқироз пандемия шароитида ўтган йили янада оғирлашган.

«Озиқ-овқат етишмовчилиги ҳеч қачон бу даражада бўлмаган. Яманликлар очликдан ўлишмоқда», — дейди ташкилот вакили.

Югененнинг сўзларига кўра, Яман аҳолисининг қарийб 80 фоизи — 30 миллион кишидан 24,3 миллиони гуманитар ёрдам ва ҳимояга муҳтож. Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти маълумотига кўра, 16,5 минг киши «очлик шароитида яшамоқда».

Бу рақам 2021 йилда уч баравар кўпайиш хафи бор. БМТ вакили айтганидек, мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувлар туфайли одамлар оилаларини боқиш учун озиқ-овқат тополмаяпти.

Халқаро ташкилот вакили «2021 йил июнга келиб, бу рақам 3 миллионга кўпайиши мумкин. Шундай қилиб, мамлакатнинг ярмидан кўпи қаттиқ очлик шароитида яшаши мумкин», деб огоҳлантирган.

Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда Яманга кўмак бериш учун 3 миллиард 200 миллион доллар маблағ зарур эди, аммо 1 миллиард 650 миллион доллар йиғилган, холос.

БМТ моддий қийинчиликлар туфайли Ямандаги 300 дан зиёд тиббиёт марказларида олиб борган тиббиёт ва озиқ-овқат ёрдамини камайтиришга, 45 та кўмак дастуридан 15 тасини тўхтатишга мажбур бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг