АҚШнинг жануби-ғарбий қисмидаги ерларда улкан ёриқлар пайдо бўлмоқда
Аризона, Юта, Калифорния ва Техас штатларида маҳаллий аҳоли ва олимлар ерда улкан ёриқлар тобора кўпроқ пайдо бўлаётганини пайқашмоқда. Биргина Аризонанинг жанубида тадқиқотчилар 272 километрлик шундай ёриқлар харитасини тузган, деб хабар бермоқда focus.ua нашри.
Аризона Геология хизмати ходими Жозеф Кукнинг сўзларига кўра, ёриқларни табиий шаклланишлар деб бўлмайди. Ернинг бундай катта чўкиши ва тупроқнинг силжиши инсон фаолияти туфайли юзага келади, бу том маънода «Ерни қонга тўлдиради». Чунки ернинг чўкишига 80 фоиз ер ости сувларидан фойдаланиш сабаб бўлади. Ер ости сувлари дунёдаги чучук сувнинг асосий манбаларидан бири бўлиб, барча ичимлик сувининг деярли 50% ва суғориладиган сувнинг 40% га яқинини таъминлайди.
Бироқ, одамлар сайёрамизнинг «ичак»ларидан сувни тўлишга улгурмасидан анча тезроқ «сўриб» олмоқдалар. Натижада бўшаб қолган «ичак»лар туфайли ер чўкиб мувозанат бузилмоқда, ёриқлар пайдо бўлмоқда. Ерни ўзлаштиришга шиддат билан киришиш ернинг янада чўкиши ва янги ёриқлар пайдо бўлиши муаммоларига таҳдид солади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter