Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши минимумга тушиб кетди

АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши минимумга тушиб кетди

АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши йил охирига бориб 14,76 фоизни ташкил этади, бу замонавий тарихдаги энг паст кўрсаткичдир. Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Қўшма Штатларнинг глобал ЯИМдаги улуши илк марта 15 фоиздан паст бўлиши Жо Байден президентлигининг иккинчи йилига тўғри келганди. 2023 йил якунида бу рақам 14,82 фоиз кўринишида бўлди.

1990-йилларда жаҳон иқтисодиётининг бешдан бир қисми АҚШга тўғри келарди. Энг юқори чўққи 1999 йил бўлиб, АҚШнинг улуши 21,01 фоизни ташкил этган. Ўшанда жаҳон иқтисодиёти умумий ҳажми $45,85 трлн, АҚШ иқтисодиёти ҳажми $9,6 трлн бўлган.

Ва аксинча, ҳозирда Хитой жаҳон иқтисодиётидаги улушини 18,76 фоизга етказиб олди.

АҚШ президентлигига номзодларнинг иқтисодий режалари мамлакат учун фискал инқироз эҳтимолини оширмоқда. Камала Ҳаррисга қараганда Доналд Трамп давлат қарзини икки карра кўпайтириб юбориши мумкин, дейишмоқда экспертлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг