АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси вақтинча ёпилди

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ва унинг консуллик идоралари Яқин Шарқдаги вазият туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча ёпилади. Бу ҳақда дипломатик миссия расмий каналларида маълум қилинди.
«Хавфсизлик ҳолатини инобатга олган ҳолда ва Исроил ички фронт қўмондонлиги тавсияларига мувофиқ, АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси 18 июнь, чоршанбадан 20 июнь, жума кунларигача ёпилади. Бунга Қуддус ва Тель-Авивдаги консуллик бўлимлари киради», – дейилади баёнотда.
Шунингдек, «элчихонанинг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳозирча Исроилда қолади ва уларга доимо бошпана яқинида қолиш буюрилган».
Мазкур қарор ҳозирги хавфсизлик ҳолати ва Исроил ва Эрон ўртасидаги давом этаётган можарони ҳисобга олган ҳолда қабул қилингани айтилади баёнотда.
Маълумот учун, 13 июнга ўтар кечаси Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Тель-Авив операциядан мақсад Теҳроннинг ядровий дастур бўйича ишига халақит бериш эканлигини айтади.
Бунга жавобан Эрон томони ҳам Исроил ҳудудига зарбалар бериб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter