Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

АҚШдаги даҳшат ва хавотирли рақамлар: «Хўш, кўчада нима қилиб юрибсиз?»

АҚШдаги даҳшат ва хавотирли рақамлар: «Хўш, кўчада нима қилиб юрибсиз?»

АҚШдаги ҳолат.

Фото:«CNN»

Блогер Шаҳноза Соатова коронавирусга чалинганлар сони ортиши сабаб ва карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.

АҚШнинг Детройт шаҳрида ўликхоналарда жой қолмаган, музлаткичлар етишмаганидан жасадлар палаталарда пакетларга солиб шундоқ қолдирилмоқда!

Дунё бундай фожиага тайёр эмас эди. Ҳатто АҚШдек суперсалтанат ҳам ўзидаги вазиятни эплолмаяпти.

Бугун биз 1000 кишилик чегарадан ўтдик, дунё эса 2 млн лик қора чизиққа яқинлашиб қолди. Ўзбекистонда бир суткада коронавирус аниқланганлар сони 115 тага ошди. Бунақа сакраш ҳозиргача кузатилмаган эди, аммо деразамдан пастга қараб бемалол сайр қилиб юрган одамларни кўриб, бу ҳали салбий статистиканинг охирги чегараси эмас деган хулосага келяпман.

Одамлар, тасаввур қиляпсизларми, бизда ҳам касалхоналар ўликларга тўлиб кетишини, кўмиб улгурмаслигимиз мумкинлигини (астағфуриллоҳ). Аллоҳ асрасин! Аммо асрамаганни асрармикан?

Давлат ундай қилсин, бундай қилсин деяпмиз. Ўзбекистонда барча шифокорларнинг умумий сони — 75 мингга етмайди. ПЦР лабораториялар ҳам Ўзбекистонда 40 дан ортиқроқ, у ердаги ПЦР аппаратлари эса энг кўпи билан 200 та бўлиши мумкин. Шундай шароитда ҳозиргача тестдан ўтган 100 минг аҳоли ва ҳар куни тест синовидан ўтказилаётган 8-9 минг аҳоли давлат маблағлари ҳисобидан тестдан ўтказилаяпти. Яъни мавжуд имконият доирасида барча чоралар кўриляпти, балки ундан ҳам кўпроқ.

Юз минглаб одамлар карантинга олинган, уларга шароит қилиб бериляпти. Хайрия ва ижтимоий ҳимоя чоралари кўриляпти. Биз АҚШ эмасмиз, Хитой ҳам эмасмиз, лекин қиляпмиз. Мана қўшни Тожикистонда карантинга олинган 3 киши ўлса ҳам, ҳали расман коронавирус қайд этилмади деб ўтиришибди. Бизда бир ойдан бери ҳимоя, қарши кураш, ахборот ва шаффофлик каби йўналишларда қилинаётган ишларни кўриб турибсиз.

Лекин... Давлат сиздан ўзингиз учун сўрагани – шунчаки уйда ўтириш талабини бажармаяпсиз.

Бизда касалхона ўринлари ва сунъий нафас аппаратлари ҳақидаги статистикани биласиз.

Шундай экан, кўчада нима қилиб юрибсиз?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг