Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда қотил мерган ўлик ҳолда топилди

АҚШда қотил мерган ўлик ҳолда топилди

АҚШнинг Мейн штатидаги Люистон шаҳрида 18 кишининг ўлимига сабаб бўлган отишмада гумон қилинган АҚШ армиясининг заҳирадаги аскари 40 ёшли Роберт Кард икки кунлик қидирувлардан сўнг ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда CNN.

CNN манбаларига кўра, Карднинг жасади Мэннинг Лисбон шаҳри яқинидаги ўрмонда, Люистондаги отишма содир бўлган жойдан тахминан 8 миля (тахминан 12,8 км) узоқликда топилган. Телеканалнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасининг қайд этишича, бу жой Кард яқинда ишдан бўшатилган чиқиндиларни қайта ишлаш заводи яқинида жойлашган. У ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

26 октябрга ўтар кечаси Люистонда, жумладан, бар ва боулинг залида бир нечта отишма содир бўлди. Оқибатда камида 18 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди. Дастлаб камида 22 киши ҳалок бўлгани, 60 нафар одам жароҳатлангани айтилганди.

Кард ўқотар қуроллар бўйича ўқитувчи бўлган. Собиқ аскар «руҳий муаммолари» ҳақида шикоят қилган ва «овозларни эшитаётганини» айтганидан кейин икки ҳафта руҳий саломатлик клиникасида даволанган.

Гумонланувчини қидиришга юзлаб полиция ходимлари жалб қилинган. Полиция аҳолини гумонланувчи қуролли ва хавфли деб ҳисобланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг