АҚШда қайиқ чўкди: 11 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Миссури штатидаги Миссури кўли шимолида қайиқ чўкиб кетиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Haber7.com» сайти.
«Branson Cox» тиббиёт марказидан маълум қилишларича, қайиқ ботганидан сўнг 3 бола ва 7 аёл қутқарилиб, шифохонага келтирилган. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Чўккан қайиқда 31 киши бўлган. Уларнинг барчаси кўл бўйлаб саёҳатга чиққан эди.
Маҳаллий метеорология мутасаддиларининг айтишича, қайиқ чўкканида шамолнинг тезлиги соатига 100 километрни ташкил қилган.
Сўнгги хабарларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчасини жасади кўлдан олиб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter