Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда қамоқхона сотувга қўйилди, нарх ҳам унча қиммат эмас...

АҚШда қамоқхона сотувга қўйилди, нарх ҳам унча қиммат эмас...

AҚШда собиқ қамоқхона сотувга қўйилди, деб ёзади Independent нашри. Унда 34 та жиҳозланган камера мавжуд бўлиб, объектнинг умумий қиймати 195 000 долларни ташкил қилади.

Қайд этилишича, қамоқхона Миссури штатида жойлашган бўлиб, 40 йилга яқин фаолият кўрсатган.

Яқингача собиқ қамоқхона омборхона ва суратга олиш жойи сифатида ишлатилган. Қамоқхонада ҳар бирида ҳожатхона ва ювиниш жойи бўлган 34 та жиҳозланган камера мавжуд.

Риэлтор Паула Восснинг сўзларига кўра, собиқ ахлоқ тузатиш муассасаси офисга айлантирилиши мумкин.

Савдо ҳақидаги эълон ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамага сабаб бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг