Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда коронавирусга қарши вакцинация бошланади

АҚШда коронавирусга қарши вакцинация бошланади

Фото: «Tass.ru»

АҚШда Pfizer ва BioNTech компаниялари препаратларининг биринчи партиялари билан коронавирусга қарши вакцинация бошланди, дея хабар берди «РИА Новости».

Препаратнинг дастлабки партиялари дам олиш кунлари турли штатларга етказиб берилди. Баъзи штатларда кампания 15 декабрь куни бошланади.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари вакцинацияни соғлиқни сақлаш ходимлари, шунингдек, қариялар уйлари ва шунга ўхшаш ижтимоий муассасалардаги одамлардан бошлашни тавсия этган.

11 декабрь куни Озиқ-овқат ва дори-дармонни назорат қилиш идораси (ФДА) Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан яратилган вакцинани маъқуллади. Moderna компанияси ҳам фавқулодда фойдаланишни лицензиялаш учун FDAга ариза топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг