Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ чегарасида ўзбекистонлик шахс қўлга олинди

АҚШ чегарасида ўзбекистонлик шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан юборилган маълумотлар ва тезкор ҳаракатларига кўра, АҚШ ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган шахсни қўлга олдилар.

Нью-Йорк шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг АҚШдаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Т.А. Нью-Йоркдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди.

У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддасига (Одам савдоси) асосан республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс қўлга олиниб, Ўзбекистонга топширилди ва энди у қилмишлари учун судда жавоб беришга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг