Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради — икки киши ҳалок бўлди

АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради — икки киши ҳалок бўлди

Фото: «Fox News»

Монтгомери (Алабама штати) аэропорти яқинида ҳарбий самолёт ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «Fox News».

Фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий агентлик раҳбари Кристина Торнтоннинг айтишича, икки ўринли «T-38» самолёти қулаб тушган. Воқеа жойига миллий гвардия, полиция, ўт ўчириш ва фавқулодда вазиятлар хизматлари етиб келган.

Аэропорт раҳбари Маршалл Таггарт маълум қилишича, ҳалокат юз берган ҳудудда аҳоли уйлари бор, аммо самолёт уларга урилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг