АҚШда бахтсиз ҳодиса юз берди
AҚШнинг Монтана штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳатланди, дея хабар беради New York Times газетаси расмийларга таяниб.
Хилл округининг фавқулодда хизматлар координатори Aманда Фрикелнинг айтишича, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Унинг сўзларига кўра, камида битта йўловчи ҳалок бўлган. Фрикелнинг айтишича, омон қолган барча фуқаролар ҳалокат жойидан олиб кетилган.
Amtrak темир йўл йўловчилар компанияси маълумотларига кўра, поезд Жоплин қишлоғи яқинида рельсдан чиқиб кетган. Ҳалокат пайтида унда 150 га яқин йўловчи ва 13 экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди CBS телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.
Ҳодиса жойига олтита тумандан қутқарувчилар етиб боришган. Воқеа содир бўлган ҳудудда тиббий вертолётлар ишламоқда, бешта шифохона жароҳатланган йўловчиларни қабул қилишга тайёр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter