АҚШ ЮНЕСКОдан расман чиқиб кетди
АҚШ БМТнинг ЮНЕСКО ташкилотидан расман чиқиб кетди. Ташкилотнинг низоми билан мамлакатнинг ЮНЕСКОдан чиқиши ҳақидаги қарор расман кучга кирди.
АҚШнинг фикрига кўра, ташкилот антиисроилча сиёсат юритмоқда ва ташкилотни қайтадан ташкиллаштириш лозим. АҚШ ташкилотга Фаластин киритилганидан норози.
Ташкилотдан чиқиб кетгач, АҚШ унга аъзолик бадали тўламайди ва ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси қўмитасига сайлана олмайди. Аммо мамлакат кузатувчи мақомини сақлаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter