Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ — Хитой савдо урушида янги раунд бошланди

АҚШ — Хитой савдо урушида янги раунд бошланди

Фото: «The Straits Times»

Вашингтон Хитойдан олиб кирилаётган молларга умумий қиймати 300 млрд. долларлик қўшимча 10 фоизлик бож жорий этилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги бугун, 15 август куни ХХР Давлат кенгаши қошидаги божхона божлари бўйича қўмита вакилига асосланиб хабар тарқатди.

ХХР Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Лю Хэ Оқ уй махсус вакили Роберт Лайтхайзер ҳамда АҚШ молия вазири Стивен Минучин билан бетиним ўтказган телефон орқали музокараларга қарамасдан, америкаликлар ўз қарорларини ўзгартиришмади.

Хабарда айтилишича, энди Хитой қарши жавоб чоралари кўришга мажбур, чунки АҚШнинг хатти-ҳаракатлари Осакада ўтган «Йигирмалик гуруҳи» саммитида икки мамлакат раҳбарлари  Си Цзиньпин ва Дональд Трамп ўртасида тузилган келишувга мутлақо зиддир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг