Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ — Хитой савдо уруши давом этади: навбатдаги бож — 300 млрд. доллар

АҚШ — Хитой савдо уруши давом этади: навбатдаги бож — 300 млрд. доллар

Фото: «Shutterstock»

Вашингтон ва Пекин ўртасида савдо битими имзоланмас экан, Америка ҳукумати Хитойдан келаётган товарларга бож солаверади. Оқ уйда журналистларни қабул қилган АҚШ президенти Дональд Трамп шуни маълум қилди. Бу ҳақда «Life» хабар берди.

«Бож қисқа муддатга 10 фоизга оширилди, кейин мен уни кўпайтираман ёки камайтираман, ҳаммаси битимга қараб», — деди Трамп.

«NPR» радиостанцияси хабарига кўра, Трамп айтган атиги 10 фоизлик бож тахминан 300 млрд. долларни ташкил этади. Бож 25 фоизгача оширилиши ёки бекор қилинишиям мумкин. Янги тарифлар 1 сентябрдан кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг