Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуронинг самолётини мусодара қилди

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуронинг самолётини мусодара қилди

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурога тегишли экани айтилган ва АҚШ санкцияларини бузган ҳолда сотиб олинган самолётни қўлга олди.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт Доминикан Республикасида қўлга олинган ва Флорида штатига олиб келинган.

«Адлия вазирлиги 13 миллион долларга ноқонуний сотиб олинган ва Николас Мадуро ҳамда унинг шериклари фойдаланиши учун АҚШдан яширинча олиб чиқиб кетган самолётни мусодара қилди», деди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.

CNN хабарига кўра, гап Францияда ишлаб чиқарилган Dassault Falcon 900 бизнес-жети ҳақида кетмоқда. Сўнгги ойларда у Доминикан Республикасида бўлган.

Доминикан ҳукумати Венесуэлани мусодара ҳақида хабардор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг