Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ термасидаги хитойликлар: қадриятга айланган илм

АҚШ термасидаги хитойликлар: қадриятга айланган илм

2023 йил апрелида Словениянинг Порторож шаҳрида XII халқаро қизлар математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар АҚШ ва Австралия терма жамоаларига насиб қилди.

Эътиборли жиҳати нимада? АҚШ ва Австралия терма жамоалари таркибида.

АҚШ терма жамоаси

Isabella Zhu 

Kristie Sue

Jessica Wan

Vivian Loh

Австралия терма жамоаси:

Eunsu Choi

Xiangyue (Laura) Nan

Cloris Xu

Iris Xu

Бу ерда бир омил ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга: миллат қадриятлари! Агар миллат илмнинг энг олий қадрият ҳисобласа ва ижтимоий ҳаётининг бир қисми деб ҳисобласа, Америкада яшайдими ёки Австралияда, ўзини ҳар соҳада кўрсата олади. Илм-фанни олий қадриятга айлантира олмаган миллат (жамият, давлат) ўз ўрнини топа олмайди.

Мен Хитойда кўп йиллар ишлаганман. Катта ўғлим Хитой мактабида (уйғур синфида) бир мавсум ўқиган. Бу миллатнинг илм-фанга муносабатини жуда яхши биламан. Мактаб бу миллат учун алоҳида муқаддас маскан. Ҳар ота-она нафақат қалби, балки бутун вужуди билан мактабни ҳурмат қилади. Устозларга қўполлик қилиш тугул, ёмон сўз айтишга ҳам уялади.

Яна бир жиҳат. Йирик супермаркетларда биринчи бўлимда – кираверишда китоблар сотилади. Турфа ёшдаги болалар тик туриб, ўтириб, ётволиб китоб ўқийди. Сотиб оладими-йўқми, иккинчи масала, ҳеч ким келиб “олмасанг китобни жойига қўй, йиртиб, буклаб, мижиқлаб... қўясан!” демайди. 

Энди бир ўйлаб кўрайликда. Илм ортидан қувган миллат ривожланмай яна ким ривожлансин?! Илм-фан қадриятга айланмас экан, кўп нарсаларда ютқазамиз.

Хулоса ўзингиздан.

Бахтиёр Абдуғофур

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг