АҚШ расмийси Нетаняҳу билан учрашган вақтда Исроил Ғазога зарба берди
Якшанба куни Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашганида, Исроил самолётлари ва танклари Ғазо секторининг бир қисмига зарба берди, деб айтмоқда маҳаллий аҳоли.
Оқ уй маслаҳатчиси, Салливан Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига кенг кўламли ҳужум қилиш орқали эмас, балки мақсадли тарзда Ҳамас аъзоларини нишонга олишини талаб қилиши кутилган эди.
Исроил жангарилари Ҳамас кучларининг сўнгги қалъаси, деб ҳисоблаган шаҳарга бостириб кирмоқда. Юз минглаб фаластинликлар бошпана жойларидан бири бўлган ҳудудни тарк этди.
Исроил кучлари якшанба куни кечаси Ғазо шимолидаги Жабалиянинг тор кўчаларига чуқурроқ кириб, аввалроқ тозалаган ҳудудга қайтди, дейди аҳоли.
Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, Ғазодаги саккизта тарихий қочқинлар лагерининг энг каттаси бўлган Жабалиядаги амалиётлар аниқ ва ушбу операциялар Ҳамаснинг ўз кучини қайта тиклашига йўл қўймасликка қаратилган.
Ғазо ва Ҳамас соғлиқни сақлаш расмийлари хабарларига кўра, якшанба куни камида 28 фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти Ғазо сектори марказидаги Нусейратдаги уйга уюштирилган зарбада ҳалок бўлган.
Ғазонинг Фавқулодда вазият фуқаролик хизмати баёнотида, қутқарув гуруҳлари сўнгги кунларда ўлдирилган 150 нафар фаластинлик жасадини топгани ва Исроил ҳаво ва қуруқлик отишмаларида 300 та уйнинг зарар кўргани маълум қилинади.
Анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг зарбалари натижасида камида 35 386 фаластинлик ҳалок бўлган. Ёрдам агентликлари кенг тарқалган очлик, шунингдек ёқилғи ва дори-дармонлар танқислигидан огоҳлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter