Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Қозоғистонни огоҳлантирди

АҚШ Қозоғистонни огоҳлантирди

Қозоғистон банклари ва компаниялари Россияга Ғарб савдо ва молиявий чекловлардан қочишга ёрдам бергани учун AҚШнинг иккиламчи санкцияларига дучор бўлиши мумкин.

АҚШ Молия вазири ёрдамчиси Элизабет Розенберг Остонада бўлиб ўтган давра суҳбатида бундай чора-тадбирлар хавфи ортиб бораётгани ҳақида гапирган. 

Розенбергнинг сўзларига кўра, иккиламчи санкциялар хавфи Қозоғистон Республикаси учун ҳам, мамлакат компаниялари ва банклари учун ҳам ортиб бормоқда.

AҚШ расмийсининг таъкидлашича, америкалик вакиллар мавжуд хавф-хатарларни, шунингдек, Россия ёрдами билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни «аниқ кўрсатиш» мақсадида Қозоғистон ҳукумати ва мамлакатдаги хусусий сектор вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг