АҚШ президентлигига номзод ЙТҲга учради
Республикачилар партиясидан президентликка номзод ва Флорида губернатори Рон Десантис автоҳалокатга учради.
Унинг матбуот котиби Браян Гриффиннинг айтишича, сиёсатчи Теннесси штатида нохуш ҳодисага йўлиққан. Бу ҳақда «Fox News» хабар бермоқда.
«Губернатор бугун эрталаб Чаттаногадаги тадбирга кетаётганда автоҳалокатга учради. У ва унинг жамоаси ҳеч қандай зарар кўрмади», деди Гриффин.
Десантис бўлажак сайловларда республикачилар асосий номзоди Доналд Трампга қаршилик кўрсатиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter