АҚШ: ота уйда ухлаётганда болалари машинада жон берди
Американинг Оклахома штати Талса шаҳрида отаси автомобилда беш соат қолдириб кетган иккита ёш бола вафот этди. Полиция эркакни ҳибсга олди, дея хабар берди «Fox23» телеканали.
Полициянинг аниқлашича, 31 ёшли Дастин Ли Деннис шанба куни кундузи болалари билан дўконга борган, кейин эса уйга қайтиб келиб, ухлаб қолган. Тахминан беш соатлардан сўнг уйғониб қараса, болалари ёнида йўқ. Кўп ўтмай 4 ёшли қизи билан 3 ёшли ўғлини ўзининг машинасидан топган ва уларни уйга олиб кирган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар болаларнинг ўлганини қайд этишган. Болалар ўлимининг сабаби ҳозирча очиқланмаяпти.
«Болалар машинада беш соат қаровсиз қолдириб кетилган», — дея хабар берилган полицияга. Ота иккинчи даражали қотилликда айбланмоқда. Ҳозир у ҳибсда.
Маҳаллий метеорологларнинг маълум қилишича, ўша куни шаҳарда ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter