Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ НАТОнинг 75-саммитига Исроил ва араб мамлакатларини таклиф қилди

АҚШ НАТОнинг 75-саммитига Исроил ва араб мамлакатларини таклиф қилди

АҚШ араб мамлакатлари ва Исроил ташқи ишлар вазирларини НАТОнинг 75-саммитига таклиф қилди, дея хабар берди Financial Times газетаси.

НАТО ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган ушбу саммит 9–11 июл кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади — таклиф этилган давлатларнинг Ғазодаги вазият бўйича қарашлари хилма-хиллиги боис, зиддиятни янада кучайтириши мумкин.

«НАТО бош котиби Йенс Столтенберг алянсга кирувчи 32 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор мамлакатлар (Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея) биринчи шахсларини таклиф қилди. Яқин Шарқдан таклиф этилган мамлакатлар орасида Исроил билан бирга Миср, Иордания, Қатар, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн бор», — дейилади газета хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг