Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ коронавирусни даволашда қўлланиладиган дорининг дунёдаги деярли барча заҳираларини сотиб олди

АҚШ коронавирусни даволашда қўлланиладиган дорининг дунёдаги деярли барча заҳираларини сотиб олди

Фото: «wbtw.com»

АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган препаратлар сентябрь ойигача қарийб 500 мингдан ортиқ COVID-19 га қарши даво муолажаларини ўтказиш имконини беради.

АҚШ COVID-19 ни даволашда ишлатиладиган ремдесивир препаратининг уч ойга етадиган партиясини олдиндан сотиб олди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги пресс-релизида ва АҚШ ижтимоий тармоқларида хабар берилган.

«АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларни COVID-19 нинг биринчи тасдиқланган дориси билан таъминлаш учун ажойиб битимни имзолади», — деди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азар.

Хабарда таъкидланишича, вазирлик харид қилган препаратлар сентябрь ойигача қарийб 500 мингдан ортиқ даво муолажасини ўтказиш имконини беради. АҚШ июль учун ишлаб чиқарилган дорини 100% (94 200 та даво муолажаси), август учун ишлаб чиқарилган дорини 90% (174 900 та даво муолажаси) ва сентябрь учун ишлаб чиқарилган дорини 90% (232 800 та даво муолажаси) сотиб олишга улгурди.

Расмийларнинг таъкидлашича, препарат улгуржи нархда сотиб олинган бўлиб, битта даво муолажаси тахминан $3200 ни ташкил этади.

Ремдесивир 25 июндан Европа Иттифоқида коронавирус инфекциясига қарши 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга қўллашга рухсат берилган биринчи дори воситаси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг