АҚШ ҳарбий базасида НУЖ ва ўзга сайёраликлар жасади сақланиши айтилмоқда
Даъво қилинишича, АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг «Hangar 18» базасида учар ликопчалар ва ўзга сайёраликлар жасадлари бор. Ҳатто Розуэллдаги машъум авиаҳалокатнинг ашёвий далиллари сақланадиган хона ҳам мавжуд. Бу ҳақда Daily Star маълум қилмоқда.
НУЖларга ишонувчиларнинг таъкидлашича, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари базаси машҳур Розуэлл авиаҳалокати вайроналари, бегона жисмлар, учар ликопчалар ва бошқалар учун махфий бошпанадир.
«Hangar 18» 1940 йиллардан бери ердан ташқаридаги фаолият билан шуғуллангани ҳақида миш-мишлар тарқалди. У ерда ҳатто тирик ўзга сайёраликлар ҳам яширилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинади.
«Hangar 18» атрофидаги назарияларнинг аксарияти Розуэлл аэродромидаги авиаҳалокат билан боғлиқ. 1947 йилда Қуролли кучлар томонидан яқин жойда қулаган «учар ликопча» топилгани ҳақида маълумот тарқатилган. Бироқ, кейинчалик бу хабар рад этилган.
Кейинчалик, 1994 йилда расмийлар Розуэллда Совуқ уруш давридаги жосуслик қурилмаси ҳалокатга учраганини тан олишади, аммо бу НУЖга ишонувчиларни тинчлантирмади.
Уларнинг фикрича, ҳалокатдан кейин учар жисм қолдиқлари «Hangar 18»га етказилган ва ҳозирга қадар у ерда сақланмоқда. Бу гаплар базадаги собиқ учувчиларнинг ҳисоботларидан келиб чиққан ҳолда тарқалган. Хусусан, бу ҳақда Оливер Хендерсон рафиқасига Розуэллдан НУЖ қолдиқлари ортилган самолётда учгани ҳақида айтиб берган. У, шунингдек, бир нечта ўзга сайёраликларнинг тансини ортиб келтирганини ҳам маълум қилган.
Яна бир воқеа Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг фарзандлари томонидан қайд этилади, улар отасидан 1947 йилда Огайо штатидаги базада тирик ўзга сайёраликни кўргани ҳақида эшитишган. Айтишларича, у «Ҳарбийлар бу жонзотни синовдан ўтказиб, йўқ қилгани жуда уятли ҳолат бўлди», — деб айтган.
Республикачи сенатор Барри Голдуотер ҳам 1960 йилларнинг бошларида «Мовий хона» деб аталадиган хонага киришга уринганини, аммо уни генерал Райт-Паттерсон тўхтатганини айтган.
1974 йилда фантаст-ёзувчи Роберт Спенсер Карр ҳарбийлар ангар ичида «келиб чиқиши номаълум иккита учар ликопча» сақлаганини таъкидлади, дея хабар беради Tampa Tribune.
Бундан ташқари, у базада операция қилинган 12 нафар ўзга сайёраликларнинг жасадини кўрган армияда юқори мартабали манбага эга эканлигини таъкидлаган. Унинг баёноти режессёр Джеймс Л. Конуэяни 1980 йилда «Hangar 18» деб номланган филмни суратга олишга илҳомлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter