Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ элчихонаси ва ЕХҲТ вакили Ортиқхўжаевнинг таҳдидини қоралади

АҚШ элчихонаси ва ЕХҲТ вакили Ортиқхўжаевнинг таҳдидини қоралади

Фото: «Gazeta.uz»

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини қоралади.

«Америка Қўшма Штатлари сўз ва изоҳ эркинлигини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва эркин жамиятда бу нарсалар катта аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. Биз журналист ва блогерларга қилинаётган таҳдидларни қоралаймиз», — дейилади АҚШ элчхонаси муносабатида.

«Ўзбекистонда юқори мансабли шахснинг «Kun.uz» журналистларига таҳдидидан хавотирдаман. Бу вазият бўйича Бош прокуратуранинг тезкор муносабатини олқишлайман ва батафсил ўрганиш олиб борилишига ва журналистларнинг хавфсизлиги таъминланишига умид қиламан», — деб ёзган Арлем Дезир ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот ҳам барчанинг диққат-эътибори тушган масалага ўз муносабатини билдирганди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг