АҚШ бомбалари Эрон ядровий объектларини йўқ қила олмаслиги мумкин — собиқ разведкачи

Эрон ядровий объектлари шунчалик чуқурда жойлашганки, АҚШ бомбалари уларни йўқ қила олмаслиги мумкин. Америкалик собиқ разведкачи Шумейкер Politico нашрига берган шарҳида шундай деди.
Унинг айтишича, АҚШнинг бункерларга қарши бомбалари 60 метргача чуқурликка зарба бера олади, Эрон ядровий объектлари эса тахминан 90 метр чуқурликда жойлашган.
Агарда америкалик ҳарбийлар бу объектларга зарба бера олган тақдирда, улар жойлашган ҳудудда шамол туфайли сезиларли даражада кимёвий заҳарланиш юзага келиши мумкин, деб огоҳлантирди собиқ разведкачи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter