Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрелда 40 млрд. сўмга яқин кешбек тўланди

Апрелда 40 млрд. сўмга яқин кешбек тўланди

Апрель ойида 427 минг нафар истеъмолчи томонидан 8 млн.тага яқин чек Soliq mobile мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 7,5 млн.тага яқин чекларга 61,4 млрд. сўм кешбек ҳисобланган.

27 май ҳолатига 340 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 38,6 млрд. сўм кешбек тўлаб берилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилмоқда.

Қолган кешбек суммалари тадбиркорлик субектлари томонидан:

  • солиқ ҳисоботлари топширилиши;
  • ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;
  • солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, автоматик тарзда тўлаб борилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг