Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» акциялари рекордни янгилади

«Apple» акциялари рекордни янгилади

Фото: «Анадўлу»

АҚШ бозорининг энг қиммат технология компанияси «Apple» акциялари 3 савдо кунидан кейин рекорд даражага етди. Нью-Йорк биржасида «Apple» акцияси кеча 187,36 доллар қиймат билан кунни якунлаган бўлса, бугун 1,6 фоиз ўсиб, 190,37 долларга етди. Бу компания тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Apple»нинг савдо қиймати бугун 959 миллиард долларгача чиқди. Компаниянинг умумий акциялари қиймати эса 1 триллион долларга яқинлашди.

Мутахассислар кейинги ҳафта «Apple»нинг умумий акциялари қиймати 1 триллионга чиқишини айтишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг