АПЛда ишкал: 19 та клуб бош кўтарди
Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди Англиянинг "Нюкасл" футбол клубининг 100 фоиз акцияларини сотиб олиб, жамоа янги эгасига айланди.
Фонд раҳбари Ёсир ар-Румаян футбол клуби директорлар кенгашининг раиси бўлган. Лекин мазкур ҳолат Англиянинг бошқа клубларига ёқмаган ва оқибатда 19 та жамоа бош кўтарган.
Клублар премьер лига раҳбариятига арз қилишган ва кейинги ҳафтада тезкор йиғилиш ўтказишни талаб этган. Улар "Нюкасл" нега сотиб юборилгани ва бу ҳақда нимага жуда кам маълумот берилганидан норози бўлишган.
Бундан ташқари, АПЛ клублари лига брендига путур етиши, трансферлар кўтарилиши ва футболчиларнинг маошлари ошиб кетишидан ҳам хавотирга тушишган.
Шу ўринда "Нюкасл" янги бош мураббий қидиришга тушган. Антонио Конте эса бош мураббийлик таклифини кескин рад этган.
14 йил давомида "Нюкасл"нинг эгаси инглиз тадбиркори Майкл Эшли бўлиб келганди. Август ойида клубни сотиш ишлари АПЛ аралашуви билан тўхтатиб қўйилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter