Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АОКА «Кинотеатр»даги яланғоч саҳнани ҳам ўрганишни бошлади

АОКА «Кинотеатр»даги яланғоч саҳнани ҳам ўрганишни бошлади

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда «Кинотеатр» телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан АОКА баёнот берди.

Қайд этилишича, мазкур лавҳа 2022 йилнинг 31 январь куни соат 22:00да эфирга узатилган «Баунти» фильми намойишидан олинган.

«Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.

Ўрганиш якунлари юзасидан тайёрланган хулоса асосида «Кинотеатр» телеканалига тақдимнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Sevimli» телеканалида намойиш этилаётган миллий сериални АОКА ўрганишни бошлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг