Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АОКА «Human.uz воқеаси» юзасидан расмий баёнот берди

АОКА «Human.uz воқеаси» юзасидан расмий баёнот берди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ижтимоий тармоқ ва веб-сайтларда бугун, 27 январь куни Human.uz интернет-нашри директори, бош муҳаррири ва бошқа ходимларини ўзини «орган ходимлари» деб таништирган кишилар томонидан интернет-нашрнинг офисидан олиб кетилгани, шунингдек, мазкур веб-сайт ишламаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Таъкидланишича, юқоридагилардан келиб чиқиб, Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўровларни юборган.

«Аниқланишича, прокуратура органларига фуқаролардан ушбу интернет нашрда ишловчи ходимлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Уларга асосан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда тезкор тадбир ташкил этилган. Тез орада батафсил маълумот берилиши таъкидланди.

Рақамли технологиялар вазирлигининг маълумотига кўра, Human.uz веб-сайти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрига киритилмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундан фойдаланилишига чек қўйилмаган.

АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини Human.uz интернет-нашри ходимлари билан боғлиқ вазиятда амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишига чақиради», дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг