Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антониу Гутерреш: коронавирус назоратдан чиқиб кетяпти

Антониу Гутерреш: коронавирус назоратдан чиқиб кетяпти

Фото: «Dialog.ua»

Коронавирус тарқалиши назорат остидан чиқиб кетяпти, дея БМТ бош котиби Антониу Гутерреш матбуот анжуманида эълон қилди.

«COVID-19 пандемияси — шундай инқирозки, ҳаётимиздаги инқирозлардан бирортасига ҳам ўхшамайди. Шу тариқа Бош Ассамблеянинг бу йилги сессияси ҳам бошқа бирортасига ўхшамайди», — деди Гутерреш.

Унинг таъкидлашича, яқинда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 1 миллиондан ошади.

«Устига-устак, вирус тарқалиши назорат остидан чиқяпти. Вирус — замонавий дунёдаги глобал хавфсизлик учун биринчи рақамли таҳдид», — дея эълон қилди бош котиб.

Унинг таъкидлашича, COVID-19 вакцинаси пандемия туфайли келиб чиққан инқирозни ҳал қилолмайди. Кўпчилик вакцинадан умид қиляпти. Бироқ пандемиянинг давоси йўқ.

«Биргина вакцина бу инқирозни ҳал қилолмайди. Ҳар ҳолда яқин келажакда ҳал қилолмаслиги аниқ», — деди Гутерреш.

У даволашда ёрдам берадиган, инфекция тарқалишига қарши курашадиган, ҳаётий муҳим муолажалар билан таъминлайдиган, айниқса, кейинги 12 ой давомида инсонлар ҳаётини сақлаб қоладиган янги ва мавжуд воситалардан фойдаланишни янада кенгайтиришга чақирган.

«Бироқ... вакцинага глобал ижтимоий манфаат сифатида қараш керак, негаки COVID-19 чегара билмайди. Бизга одамлар учун ҳаммабоп ва ҳамёнбоп вакцина керак», — деди бош котиб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг