Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антирейтинг. Ўзбекистон аҳолисини энг қийнаётган ташкилотлар

Антирейтинг. Ўзбекистон аҳолисини энг қийнаётган ташкилотлар

Фото: «Uza.uz»

Аҳоли қайси ташкилотлардан, тизимлардан кўпроқ норози эканлиги улардан келаётган шикоят ва аризалар оқимидан ҳам билиш мумкин.

Ўзбекистон Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мурожаатлар ўрганиш борасидаги 2018 йилнинг ўтган 6 ойлик давомидаги маълумотларини эълон қилди.

Ҳисобот даврида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 6 713 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур ариза ва шикоятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида 2 171 тага ошганлиги кузатилди.

Аҳоли томонидан мазкур ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми:

  • савдо соҳасига 1 983 та (жами аризаларнинг 29,5 %);
  • табиий газ таъминоти соҳасига 1 425 та (жами аризаларнинг 21,2 %);
  • электр таъминоти соҳасига 1 038 та (жами аризаларнинг 15,5 %);
  • сув таъминоти соҳасига 450 та (жами аризаларнинг 6,7 %);
  • коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 331 та (жами аризаларнинг 4,9 %);
  • алоқа соҳасига 203 та (жами аризаларнинг 3,0 %);
  • транспорт соҳасига 183 та (жами аризаларнинг 2,7 %);
  • соғлиқни сақлаш соҳасига 151 та (жами аризаларнинг 2,2 %);
  • ва бошқа соҳаларга 949 та (жами аризаларнинг 14,1 %) мансубдир.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар ортидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсиб, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини англаб мурожаат қилиш маданияти шаклланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг