Антарктика музликлари эриши охирги 40 йилда рекорд даражага етди
Антарктика музликлари майдони 2019 йил 1 январига келиб, 5,47 миллион квадрат километрга камайди. Бу сўнгги 40 йилдаги йўлдош орқали кузатишлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир, дея хабар қилмоқда АҚШ Қор ва музликлар бўйича миллий маркази (NSIDC).
2018 йилнинг декабрида музликлар бу ойга хос бўлмаган шиддатда — кунига 253 минг квадрат километр тезликда эриди ва бу жараён давом этяпти. Солиштириш учун: Буюк Британия майдони — 244,8 минг квадрат километр.
Эслатиб ўтамиз, Антарктида 1992 йилда 2,7 триллион тонна музидан айрилганди. Охирги 30 йилда бу ердаги муз майдонлари 10 фоизга қисқариб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter