Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита Нью-Йорк катталигидаги айсберг пайдо бўлди (фото)

Иккита Нью-Йорк катталигидаги айсберг пайдо бўлди (фото)

Иллюстратив сурат

Антарктиданинг Брант шельф музлигидан майдони 1700 квадрат километрга тенг (қарийб иккита Нью-Йорк катталигида) айсберг ажралиб чиқди. Бу ҳақда NASA сайтида хабар берилди.

«Брант музлигидаги синиш иккита Нью-Йорк катталигидаги айсбергни ҳосил қилади. Бу ҳолат келгусида музликдаги илмий тадқиқотларда ва унда одамлар бўлишига қандай таъсир кўрсатиши номаълум», — дейилади NASA хабарида.

Музликда дарз ҳосил бўлиши 2016 йилнинг октябрида «Landsat» йўлдошидан олинган суратларни солиштириш чоғида аниқланганди. Ўша пайтдан бери ёриқ шарқ томон тинмай чуқурлашиб борди. Охирги сурат 2019 йилнинг 23 февраль куни олинган. Узилиб чиққан айсберг (1700 кв. км.), Антарктика мезонлари билан ўлчанганда, жуда катта эмас, ҳатто «катта йигирматалик»ка ҳам кирмайди.

Олдинги ҳолати. Фото: NASA
Ҳозирги ҳолати. Фото: NASA

Бироқ тадқиқотчилар бошқа нарсадан хавотирда: бу шу музликда жойлашган ва йил давомида ишловчи Британ антарктика хизматига қарашли Ҳалли станциясининг тақдири. Станция музликдаги беқарорликлар сабаб илгари икки марта ёпилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг