Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антарктидадаги украин станциясидан хушхабар! (фото)

Антарктидадаги украин станциясидан хушхабар! (фото)

Фото: Украина Миллий антарктик илмий маркази

Украинанинг Академик Вернадский станцияси жойлашган Антарктидадаги Галиндез оролида рекорд даражада кўп қор ёғди, қутбчиларимиз бунчалик қалин қорни сўнгги 20 йилда энди кўришди, дея хабар берди Миллий антарктик илмий марказ бугун, 19 декабрь санасида.

«...Метеорологлар Академик Вернадский станцияси атрофида қорнинг қалинлиги 2,75 метрга етганини қайд этишди, бу сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткич», — дейилади хабарда.

Олдинги рекорд 2016 йилда қайд этилиб, қорнинг қалинлиги 2,65 метрга етганди, яъни ҳозиргидан 10 сантиметр кам.

Станцияда сўнгги йигирма йилдаги қор ёғиш кўрсаткичлари максимуми 

  

«Бизнинг оролимиз буткул қорга бурканди. Ҳолбуки, ҳозир Антарктидада ёз фасли. Анча кундан бери қутбчиларимиз қор кураш билан овора, биронта пингвин ёки пингвин боласига шикаст етгани йўқ», — қўшимча қилишди марказ ходимлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг