Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашди
Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида Дмитрий Кулеба (Украина ТИВ) ва Сергей Лавров (Россия ТИВ) учрашди.
Учрашувдан сўнг ҳар икки вазир алоҳида матбуот анжумаларини ўтказди.
«Reuters» ёзишича, Кулеба ўт очиш тўхтатилиши ҳақида ҳеч қанақа гап кетмаганини ва Лавров Мариупол аҳолисини эвакуация қилиш учун гуманитар коридорлар очишга ваъда бермаганини айтган.
Кулеба худди шу форматда Лавров билан яна учрашишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Туркия воситачилигида Анталияда ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter