Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал совуқ об-ҳаво бугун ҳам давом этади

Аномал совуқ об-ҳаво бугун ҳам давом этади

Фото: Xabar.uz

13 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучсиз қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -7-12 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида эрталаб кучсиз қор ёғиши мумкин, баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -10-12 даража совийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, туман тушади. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -10-15 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг