Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқ ҳаво поездлар ҳаракатига таъсир қилади

Аномал иссиқ ҳаво поездлар ҳаракатига таъсир қилади

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, жорий йил 6 июлдан 9 июлгача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. 

Ҳаво ҳарорати кечалари  25 - 27°, кундуз кунлари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44 - 46° гача бўлади.

Ушбу аномал иссиқ поезлар ҳаракатига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар берди.

«Бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 9 июль санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг