Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га енгилди

Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га енгилди

Фото: Прессбол

Англия кубоги финалида «Кристал Пэлас» «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финал Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилди.

Эберечи Эзе 16-дақиқада киритган гол ўйин охиригача ягоналигича қолди.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш 36-дақиқада пеналтидан фойдалана олмади, зарбани дарвозабон Дин Ҳендерсон қайтарди.

Бугунги ўйин қайдномасига киритилган Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилмади.

«Кристал Пэлас» ўз тарихида учинчи марта Англия кубоги учун финалда ўйнади. 1990 ва 2016 йиллардаги ҳал қилувчи ўйинларда жамоани «Манчестер Юнайтед» совринсиз қолдирган.

Ва ниҳоят Манчестернинг бошқа жамоасига қарши финалда «Кристал Пэлас» ўзининг 119 йиллик тарихидаги илк йирик соврин эгаси бўлди.

«Манчестер Сити» эса кубок финалига қаторасига учинчи марта чиқди, жами финаллари 14 та ва шулардан еттитасида ғалаба қозонган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг