Англия футбол ассоциацияси жаҳон чемпионатининг бойкот қилинишига қарши
Англия футбол асоциацияси Буюк Британия ҳукуматининг Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақидаги қарорига қарши чиқди. Бу ҳақда «Euronews» телеканали хабар бермоқда.
Ташкилотнинг баёнотида таъкидланишича, АФА чемпионатни бойкот қилишга қаратилган ҳар қандай чақириққа қарши туради. Чунки инглиз футболи мутасаддилари спортнинг сиёсийлашувига бутунлай қаршидир.
Ташкилот агар Ташқи ишлар вазирлиги делегация учун хавф борлигини аниқласа ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини ҳам маълум қилган.
Ўз навбатида, олдинроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Скрипал воқеасидан кейин Буюк Британия вакилларининг ушбу мусобақада одатий тарзда қатнашишини тасаввур қилиш жуда қийинлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Буюк Британияда россиялик собиқ жосус Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли Россия ҳамда Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар бироз таранглашиб турибди. Қироллик томони ушбу ҳодисада Россия ҳукуматини айбламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter